Ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари

22 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий видеоконференция бўлиб ўтди.

Онлайн анжуманда мамлакатимиз вазирлик ҳамда идоралари вакиллари, хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари, меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва миллий экспертлар иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик департаменти, Халқаро миграция ташкилоти ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Халқаро видеоконференция давомида халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари тингланди.

Конференцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи Абдулҳай Мўминов иштирок этиб, “Меҳнат миграцияси бўйича халқаро стандартлар ва уларнинг миллий қонунчиликда қўлланилиши” мавзуида маъруза қилди.

Марказ вакили аввало меҳнат миграцияси бўйича халқаро шартномаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ўзига хос хусусиятларига тўхталди. Мазкур йўналишдаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, бунда халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш билан боғлиқ масалаларни атрофлича таҳлил қилиб берди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech