15 миллион ўсмир электрон сигарет чекади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг янги ҳисоботига кўра, 13–15 ёшли ўсмирлар орасида электрон сигарет ва вейпинг истеъмолчилари сони 15 миллионга етган. Шунингдек, 15 ёшдан катта 86 миллион киши мунтазам равишда электрон сигарет чекади. Бу катталар орасида 1,9 фоизни, жумладан эркакларнинг 2,3 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизини ташкил этади.

ЖССТ мутахассислари огоҳлантиришича, электрон сигаретлар “камроқ зарарли” маҳсулот сифатида тарғиб қилинаётган бўлса-да, улар аслида ёшларни никотинга эрта қарамликка олиб келмоқда. Ташкилот маълумотига кўра, 62 та мамлакат бу борада ҳали ҳеч қандай чора кўрмаган, 74 мамлакатда эса уларни сотиб олиш учун минимал ёш чегараси белгиланмаган.  

Ҳисоботда қайд этилишича, 2000 йилдан 2024 йилгача дунё бўйича тамаки истеъмолчилари сони 1,38 миллиарддан 1,2 миллиардгача камайган. Шунга қарамай, бугунги кунда дунёдаги ҳар бешинчи катталар ҳануз сигарет чекади. 

Мадинабону Насриева,Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech