Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги етакчи роли эътироф этилди

Аваза шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро ассамблеяси тадбирлари доирасида мазкур ташкилотга аъзо давлатлар парламентлари раҳбарлари ҳамда туркман халқининг Миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда миллий қонунчиликни такомиллаштиришдаги аҳамияти ортиб бораётгани таъкидланди.

Г.Бердимуҳамедов Ўзбекистон билан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини юксак баҳолаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги етакчи ролини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда МДҲ мамлакатлари ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Nashr sanasi 20.11.2026 Ko'rishlar 205
Ulashish