21 ёш – онгли оила ва мустаҳкам келажак пойдевори!

Халқаро ташкилотлар (ЖССТ, ЮНИСЕФ) тавсияларига биноан, энг мақбул никоҳ ёши 21 ёш ҳисобланади.

 

"Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида"ги Президент фармони билан Ўзбекистонда эрта никоҳларнинг олдини олиш ва никоҳ ёшини босқичма-босқич оширишни рағбатлантирувчи мутлақо янги тизим жорий этилмоқда.

 

Эндиликда вояга етмаганлар билан никоҳ қуришга даъват этиш ва буни тарғиб қилиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

 

2026 - йил 1 сентябрдан бошлаб, никоҳ ёши бузилгани ҳақида хабар берган шахслар жарима суммасининг 15 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Диний идора вакиллари ва маҳалла фаоллари эрта никоҳ ҳолатлари ҳақида хабар беришга мажбур. Акс ҳолда, уларнинг ўзлари жавобгарликка тортилади.

 

Президент Фармони, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашни ҳам қўллаб-қувватлайди:

 

2027 йилдан бошлаб, ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда оила қурган ёш ижтимоий қўллаб-қувватланади.

 

Агар бундай ёш оилалар "Ижтимоий реестр"да бўлса, уларга бериладиган субсидия ва грантлар миқдори 1,5 бараварга оширилади.

 

Никоҳланувчилар учун махсус курсларда "Маиший зўравонликсиз бахтли ҳаёт" мавзусида бепул ўқувлар ташкил этилади.

 

Ушбу ислоҳотлар ёшларнинг иқтисодий мустақилликка эришгандан сўнг оила қуришини таъминлашга, ажримлар ва оилавий зўравонликларни кескин камайтиришга хизмат қилади.

 

Расмий ахборот

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech