Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

9 сентябрь — Бутунжаҳон қишлоқ хўжалиги куни

Ушбу кун ерга меҳр бериб, ишлов берадиган, инсониятни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайдиган барча деҳқон ва аграр соҳа вакилларининг меҳнатини қадрлаш мақсадида нишонланади.

Шунингдек, ушбу сана БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этилган кун билан ҳам боғлиқдир.

Халқаро қишлоқ хўжалиги кунининг асосий мақсадлари шундан иборатки, иқлим ўзгаришига мослашиш, қишлоқ хўжалигини глобал иқлим инқирозлари шароитида барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, дунё аҳолиси сон жиҳатидан ўсиб бораётган бир даврда хавфсиз ва тўйимли маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш, ресурсларни тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этишдан иборат.

Г.Бобоева, ЎзА

Nashr sanasi 09.09.2026 Ko'rishlar 88
Ulashish