АНСО Бош ассамблеяси: Ўзбекистон Фанлар академияси раҳбарият таркибида

Пекин шаҳрида бўлиб ўтган "Халқаро илмий ташкилотлар альянси" (АНСО)нинг IV Бош ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мазкур ташкилотнинг энг олий бошқарув органи — Бошқарув кенгаши таркибига сайланди.

Мазкур қарор Ўзбекистон фанининг халқаро миқёсдаги нуфузи ва илмий ҳамкорликдаги фаол иштирокига берилган юқори эътироф сифатида баҳоланмоқда. Бу халқаро танлов мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш, илмий билим алмашинуви ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусларига бўлган ишончни ифодалайди.

Сайлов натижалари эълон қилингач, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Сирожиддин Мирзаев ташкилот аъзоларига билдирган ишонч учун миннатдорлик изҳор этди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон келгусида ҳам Осиё ва бошқа минтақаларда илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илм-фанни ривожлантириш ва барқарор келажак йўлида илмий-технологик ҳамжиҳатликни чуқурлаштириш йўлида фаол ҳисса қўшади.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech