Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Axios: Ер юзида кексалар сони болаларникидан кўпайиб кетди

Бутун дунёда туғилиш кўрсаткичининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ортиши сабабли 65 ёш ва ундан катта ёшдаги одамлар сони тарихда илк бор беш ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди.

Бутун дунёда туғилиш кўрсаткичининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ортиши сабабли 65 ёш ва ундан катта ёшдаги одамлар сони тарихда илк бор беш ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди, деб хабар берди Axios.

Нашрнинг қайд этишича, глобал туғилишнинг камайиши ва умр кўриш давомийлигининг ўсиши меҳнатга лаёқатли ва кекса ёшдаги аҳоли ўртасида шаклланган демографик мувозанатни ўзгартирмоқда.

Прогнозларга кўра, 2060 йилга бориб 65 ёшдан ошган фуқаролар сони 2 миллиардгача кўпаяди. Ўша йилга келиб Ер юзи аҳолисининг умумий сони 10,23 миллиард кишига этади.

АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳисоботида таъкидланишича, 2013 йилда дунё аҳолисининг 45 фоизи туғилиш коэффициенти аҳолининг табиий такрор барпо бўлиш даражасида ёки ундан паст бўлган мамлакатларда яшаган. 2023 йилда бу кўрсаткич 71 фоизгача ошди.

Дунё ушбу маррага демографлар ўн йил олдин тахмин қилганидан анча эрта эришгани таъкидланмоқда.

XS.uz

Nashr sanasi 04.09.2026 Ko'rishlar 22
Ulashish