Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади
Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобил рақамдан фойдаланган ҳолда банк ҳисобварақларидан тўғридан тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Шунингдек, фуқароларга ўз маошини оладиган банк ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.
Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобил рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Регуляторнинг тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида “P2P” ўтказмаларини амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилади ва тўлов хизматлари кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этилади.
Бу – 27 ноябр куни имзоланган “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда имкониятлар яратилади. Бунда фуқароларга ўз маошини оладиган банкини ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.
Универсал QR-код жорий этилади. QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари татбиқ қилинади.
Kun.uz
Ўзбекча
English
Русский