Президент томонидан имзоланган қонун билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
Давлат сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди.
Бундан ташқари, қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Kun.uz
- Қўшилди: 09.09.2024
- Кўришлар: 747
- Чоп этиш