31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир ушбу университетнинг Давлат ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси томонидан “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 35 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури” ижроси доирасида ташкил этилди.
Мамлакатимизда бугунги янги ислоҳотлар босқичида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш энг устувор, яъни давлат сиёсати даражасидаги масалага айланди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бола ҳуқуқи олий қадрият сифатида ўрнатилганлигини амалда таминлаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбир очилишида Жамоат хавфсизлиги университети ректори Мирзаюсуп Рустамбаевнинг кириш сўзини Университетнинг Давлат ҳуқуқий фанлари ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири Аслиддин Нуридуллоев ўқиб эшиттирди. Давра суҳбатида:
- Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибиятининг сектор мудири Саттор Раҳматов – “Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлаш – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши”;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бош мутахассиси Ҳусниддин Холмаматов – “Ўзбекистон Республикасининг бола ҳуқуқларига оид халқаро мажбуриятларининг бажарилиши масалалари”;
- Жамоат хавфсизлиги университети катта ўқитувчиси Шерали Юлдашев – “Бола савдоси – жамоат хавфсизлигига таҳдид”;
- Тошкент давлат юридик университети професссори Гавҳержан Юлдашева – “Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг амалга оширилиши”;
- Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати махсус топшириқлар бўйича инспектори Мансур Баешанов – “Инсон ҳуқуқлари соҳасида жиноятларни олдини олиш ва вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш” мавзуларидаги маърузалари билан иштирок этишди.
Мулоқот давомида «Инсон қадри учун» ғояси ҳамда “Ҳеч кимни орқада қолдирмаслик” тамойилига мувофиқ ўтказилган конституциявий ислоҳотлар доирасида мамлакатимиз Асосий қонунига боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги илғор нормалар киритилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, миллий қонунчилик бола ҳуқуқларига доир халқаро нормаларга тўла-тўкис мувофиқлаштирилганлиги таъкидланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.11.2024
- Кўришлар: 630
- Чоп этиш