27 март куни Ички ишлар вазирлиги Академиясида шу мавзуда Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Маҳкумларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларни қайта ижтимоийлаштиришга кўмаклашиш ҳамда жазо ижроси муассасаларида таълим фаолиятини янада самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ушбу анжуман Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси доирасида ташкил этилди.
Конференция ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти, Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси А.Аҳмедов “Маҳкумларнинг таълим ҳуқуқи: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида маъруза қилди.
Тадбирда маҳкумларни таълимга жалб этиш борасидаги миллий ва халқаро тажриба, амалиётда юзага келаётган муаммолар, шунингдек, китоб ўқиш орқали жазо муддатини қисқартиришга доир янги қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинди.
Ўтган йил давомида мамлакатимиздаги 21 та жазони ижро этиш муассасасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, таълим учун яратилган шарт-шароитлар ва мазкур соҳадаги мониторинг натижалари ҳам таҳлил қилиниб, бу борада аниқ таклиф ва тавсиялар тақдим этилди.
Конференция якунида таълим моделларини такомиллаштириш, онлайн таълимни ривожлантириш, педагогик ва психологик қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда маҳкумлар учун олий ва касбий таълим имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.03.2025
- Кўришлар: 471
- Чоп этиш