2 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари уйида “Иқлим ўзгариши ва экология – болалар нигоҳида” танлови якунига етиб, энг сара ижодкорлар тақдирланди. Ушбу нуфузли лойиҳа Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Тонг юлдузи” ва “Класс!” нашрлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ушбу танловда Қоракўл тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзоси, 20-мактабнинг иқтидорли 8-синф ўқувчиси Рашидова Шахризода муносиб иштирок этиб, “Энг яхши видеоролик” йўналишида 1-ўринни эгаллади.
Ғолиблар сафида Шахризода ҳам ўз ўрнини топди ва тақдирлаш маросимида академик Акмал Саидов ҳамда “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири Феруза Адилова томонидан фахрий диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Танлов нафақат иқлим муаммоларига эътибор қаратди, балки ёшларимизнинг атроф- асраш борасидаги ижодий ёндашувларини намоён этишига замин яратди.
Қоракўл тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби Ахборот хизмати
- Қўшилди: 09.06.2025
- Кўришлар: 336
- Чоп этиш