Ўтган йилларда мамлакатимизда амалга оширилган энг катта ва самарали ислоҳотлардан бири ахборот ва сўз эркинлиги соҳасида бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятининг янги босқичга чиқиши, ўзига хос институт сифатида шаклланиши ундаги асосий нуқта саналади.
Бугун вазирликдан тортиб, туман ҳокимлигигача ахборот сиёсати учун масъул шахс — матбуот котиби фаолият юритиб, яратилган тизим тўла маънода ўзини оқлади.
Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ахборот ва сўз эркинлиги таъминлаш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофликни таъминлаш йўналишида олиб борилган ислоҳотлар натижасидир.
Юқорида инфографикада ахборот хизматларининг 6 йиллик фаолияти таҳлили келтирилган.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 24.07.2025
- Кўришлар: 385
- Чоп этиш