Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон Қарори ва унга илова Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида 2025 йил биринчи ярмида бажарилган ишлар юзасидан
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон Қарори ва унга илова Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси доимий равишда мониторинг қилиб келинмоқда.
Бугунги кунга қадар Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 30 бандидан 17 та банди (56,67%) бўйича ишлар тўлиқ бажарилган. “Йўл харитаси”нинг 1 та банди (3,33%) тўлиқ бажарилмаган, 12 та бандни ( 40%) амалга ошириш бўйича доимий ишлар давом этмоқда.
Қарор ижроси доирасида 2025 йилнинг биринчи ярмида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Биринчидан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамкорлигида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув режа-дастурларига “Инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик” мавзулари киритилди ва Академия кенгашида тасдиқланди.
Ушбу курсларда 2025 йил март-май ойларида 290 нафар тингловчи ўқитилди. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат олий таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун махсус ўқув курсининг ўқув режа-дастурига “Гендер тенгликка эришишда миллий ва умуминсоний қарашларни шакллантириш” мавзуси киритилди ҳамда ушбу курсларда 2025 йил 27 январь – 8 февраль кунлари 115 нафар тингловчи ўқитилди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курслари ўқув режа-дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу малака ошириш курсида 2024 йил ноябрь-декабрь – 2025 йил февраль-июнь ойларида 119 нафар тингловчи ўқитилди.
Иккинчидан, “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусидаги онлайн ва офлайн форматда ўқув курслари давом эттирилди.
Хусусан, 2025 йилда Жиззах (24-25 февраль), Сирдарё (26-27 февраль), Навоий (22-23) май, Тошкент (3-4 июль) вилоятларида миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда ҳар бир ҳудуддан ички ишлар (50 нафар) ва прокуратура (10 нафар) тизимидаги терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, вилоят судларининг судьялари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг жами 274 нафар ходими иштирок этди.
Ўқув курсларида халқаро эксперт Азамат Шамбилов онлайн иштирок этиб, “Янгиланган Нельсон Мандела қоидалари” мавзусида тақдимот ўтказди.
Шунингдек, 2025 йили Термиз шаҳрида 21-22 апрель ҳамда Фарғона шаҳри 24-25 апрель кунлари "Истанбул протоколига мувофиқ қийноқ ва шафқатсиз муомалани суд-тиббий ҳужжатлаштириш" мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчисининг қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Ўқув машғулотида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг тиббиёт мутахассислари ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг экспертлари иштирок этди. Ўқув курсларида умумий иштирокчилар сони 43 нафарни ташкил этди.
Учинчидан, 2025 йил январь-июнь ойларида республиканинг 14 та ҳудудидаги ахборот-кутубхона марказларида “Умрингни қадрла инсон”, “Инсон қадри учун!”, “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият”, “Инсон ҳуқуқларига риоя этиш – мажбуриятимиз”, “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсадимиз”, “Инсон қадри ва манфаатлари – барча нарсадан устун”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари” каби мавзуларда жами 188 та китоб кўргазмаси, викторина, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тўртинчидан, Тошкент давлат юридик университетида “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” магистратура йўналиши очилди ва 2023/2024 ўқув йилида ушбу мутахассисликка қабул амалга оширилди. Бу йўналишда ўзбек ва рус тилларидаги гуруҳларни 2023-2024 ўқув йилида 14 (9 – ўзбек, 5 – рус) нафар талаба муваффақиятли тамомлади.
Айни чоғда,“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” магистратура йўналишида ўзбек ва рус тилларидаги гуруҳларни 2024-2025 ўқув йилида 19 (12 – ўзбек, 7 – рус) нафар талаба битирди.
Бешинчидан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2025 йил биринчи ярмида Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро, Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури асосида, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирларда 1890 нафар иштирокчи қатнашди.
Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари миллий тизими ҳақида туркум радио ва теледастурлар, кўрсатувлар ташкил этилди. Хусусан, 2025 йил биринчи ярмида «Axborot 24», «Fakt 24», «Yangi davr», «Davr yangiliklari», «Poytaxt», «Bugun», «Joyida», «Aktualno», «Xabarlar», «Andijon axboroti», «Jarayon», «Diyor yangiliklari», «Kun tafsiloti», «Namangan axboroti», «Vaqt», «Samarqand yangiliklari», «Voha 24», «Sado», «Qashqadaryo axboroti», «Axborot» dasturi», «Farg‘ona 24», «Xorazm 24» va «Fursat» сингари телерадиодастурларда соҳа мутахассислари иштирокида репортаж, интервью ва телерадиолавҳалар эфирга узатиб борилди.
Шунингдек, «O‘zbekiston 24», «O‘zbekiston», «Yoshlar», «Madaniyat va ma’rifat», «Toshkent», «Dunyo bo‘ylab» va barcha hududiy teleradiokanallar orqali «Studiya 24», «Maxsus reportaj», «Odil sudlov», «Parlament vaqti», «Oila olami», «Ayol borki...», «Kelajakka yo‘l», «Assalom, O‘zbekiston!» «O‘zbekiston yoshlari», «Yangi O‘zbekiston yoshlari», «Najot ta’limda», «Oqshomga qadar», «Inson qadri», «Minbar», «Poytaxt reportaj», «Siz nima deysiz», «Na pryamoy svyazi», «Spetsialniy reportaj», «Pokoleniye Next» каби телерадиодастурлар тайёрланди ва эфирга узатилди.
Шу билан бирга, 2025 йилнинг ўтган даврида инсон ҳуқуқларига оид 4 та китоб тақдимоти, 3 та маърифий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзбекистон Улан-Батордаги семинарда БМТнинг инсон ҳуқуқлари механизмида парламент иштироки тажрибасини тақдим этди”, “Инсон ҳуқуқлари ва Брайл алифбоси”, “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотларга назар”, “Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади”, “Ўзбекистон вакили ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига сайланди” каби мавзуларда жами 18 та мақола ўзбек ва бошқа тилларда мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситаларига узатилди.
Еттинчидан, 2025 йилда ЮНИСЕФ ҳамда БМТ тузилмалари билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид 3 та тадбир ташкил этилди. Хусусан:
- 11-12 февраль кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Инсон ҳуқуқлари уйида Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари учун “Ўзбекистон Республикасининг болалар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга ошириш ва ушбу мажбуриятларни амалга оширишнинг миллий механизмлари” мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.
- 28 февраль куни Миллий марказ Олий суд билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бошқармаси кўмагида мажбурий кўчириш даврида тегишли уй-жой ҳуқуқини таъминлаш бўйича суд амалиётига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.
- 28 февраль куни Миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари уйида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши муҳокамаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
- Қўшилди: 07.08.2025
- Кўришлар: 185
- Чоп этиш