Адлия вазири ўринбосари Ш. Рабиев билан Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти раисининг ўринбосари жаноб Ц. Цзяньго бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Ш. Рабиев Ўзбекистон ва Хитой ўртасида изчил ривожланиб бораётган ўзаро ҳамкорликни таъкидлаб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, адлия ва ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий тарғибот, юридик таълим ва қонуний манфаатларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар алоҳида қайд этилди.

 

Жаноб Цзян Цзяньго самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистон ва Хитой учун устувор масала эканини таъкидлади.

 

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган миллий қонунчилик нормалари, Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 

Учрашув якунида жаноб Цзян Цзяньго тақдим этилган батафсил маълумотлар учун миннатдорлик изҳор этди. У мазкур ташриф икки томонлама дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этар экан, келгусида ҳам ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.

 

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

 

Адлия янгиликлари Telegram канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech