Ўзбекистон ва Хитой: ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти раисининг ўринбосари жаноб Цзян Цзяньго бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ташриф буюрди.

Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев билан учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида изчил ривожланиб бораётган ўзаро ҳамкорликка эътибор қаратилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 

Жумладан, адлия ва ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий тарғибот, юридик таълим вa фуқаролар қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган миллий қонунчилик нормалари, Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Жаноб Ц.Цзяньго самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, инсон ҳуқуқ вa эркинликларини таъминлаш Ўзбекистон ва Хитой учун устувор масала эканини таъкидлади.

Дўстона вa конструктив руҳда ўтган учрашув якунида мазкур ташриф икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди. 

Томонлар келгусида ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

UzDaily.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech