КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, уюшма аъзоси Акмал Саидов ҳамда Гулистон давлат университети доценти Камола Худжаматоваларнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: ўқув қўлланма” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни университет биринчи проректори Козим Кудратов олиб борди.

Тақдимотда уюшмаси аъзоси, университет профессори Равшанбек Маҳмудов, қолаверса, Фарҳод Ҳайитбоев, Ўткирбек Очилов, Ҳамидулло Муминов, Ёрқинбек Ҳайитбоев каби университет профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрантлари сўзга чиқиб, мазкур қўлланманинг долзарблиги ва амалий аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдиришди.

Тақдимот якунида мазкур китоб нусхалари йиғилганларга улашилди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Сирдарё вилояти бўлими

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech