Инсон ҳуқуқлари уйида сайёр дарс

2 апрель куни Инсон ҳуқуқлари уйида Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқни соҳалараро ўрганиш факультети, Давлат ва жамият бошқаруви йўналиши 2-босқич талабалари учун сайёр дарс ўтказилди. Инсон ҳуқуқлари модули доирасидаги ушбу машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Миллий марказнинг Таълим ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Ҳайитбоев тадбирни очар экан, талабаларга Миллий марказ фаолияти ва Инсон ҳуқуқлари уйида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Машғулот давомида Миллий марказ масъул ходимлари С.Бозоров  ва А.Турдибеков Миллий марказ бўлимларининг фаолияти ҳамда бу ерда ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида ахборот тақдим этди.

Тадбирда, шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири Ш.Раҳмонов ва кафедра катта ўқитувчиси Ф.Нуруллаев сўзга чиқди. Маърузачилар Миллий марказ билан бошқа давлат ташкилотлари ва юридик таълим муассасаларининг ўзаро  ҳамкорлиги ҳамда илмий-тадқиқот йўналишидаги муносабатлар истиқболлари тўғрисида атрофлича тўхталдилар.

Дарс машғулоти қизиқарли ва мунозараларга бой руҳда ўтди. Тадбир якунида талабалар Инсон ҳуқуқлари уйи фаолияти билан яқиндан танишиб, кутубхонада мавжуд янги китобларни кўздан кечирдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech