Бурч, жасорат, матонат!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелда қабул қилинган “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.
Қарорга кўра, Дастурда назарда тутилган тадбирлар “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида ўтказилади. Бу ўринда, хусусан, маданий-маърифий тадбирлар, “уч авлод учрашувлари”, тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ҳақида сўз бормоқда.
Тошкент шаҳрида 2026 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам мушакбозлиги ташкил қилинади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга 1 нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилиши таъминланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский