Деновда профилактика инспекторлари учун семинар-тренинг ўтказилди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили билан ҳамкорликда мамлакатимиз ҳудудларида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича МФЙ профилактика инспекторлари учун семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу тизимли машғулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
10 июль куни Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида худди шундай семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир “Инсон ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик” мавзусига бағишланди.
Машғулотлар давомида халқаро ва миллий ҳуқуқ соҳасида тажрибали мутахассислар, таниқли олимлар ва экспертлар гуруҳи томонидан маърузалар тақдим этилди.
Семинарда асосий эътибор профилактика инспекторларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларни очиш, тергов қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги касбий фаолияти, шунингдек, бошқа хизматлар, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик жараёнида зарур бўладиган инсон ҳуқуқларига доир халқаро стандартлар бўйича билимларини оширишга қаратилди. Шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимларида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский