Ўзбекистон вакили ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси йиғилишида иштирок этмоқда
2026 йил 19-21 июль кунлари Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг 27-сессияси онлайн форматда бўлиб ўтмоқда. Мажлисда Комиссия аъзолари, ИҲТ Бош котибияти вакиллари ва экспертлар иштирок этмоқда.
ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг 27-сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзоси профессор Мирзатилло Тиллабоев онлайн тарзда иштирок этмоқда.
Мажлис Қуръон оятлари тиловати билан бошланди ва шундан сўнг ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ижрочи директори Ҳади Али Алямий ҳамда Комиссия раиси Саидо Дўғон Ғуида мажлис иштирокчиларига мурожаат этди. Шунингдек, мажлисда Яман давлатининг инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Машдал Муҳаммад Умар Аҳмад ҳамда Суриянинг ижтимоий ишлар ва меҳнат вазири Ҳинд Абуд Қабават нутқ сўзлади.
Йиғилиш кун тартибига Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга доир қатор масалалар киритилган. Шу билан бирга дунёда аёллар ва болалар ҳуқуқлари, ривожланиш ҳуқуқи, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни таъминлаш, муайян давлатларда ҳарбий можаролар пайтида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекча
English
Русский