Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Зоминда «Шоҳрух кутубхонаси» очилди

18 июль куни Жиззах вилояти Зомин туманида «Шоҳрух кутубхонаси» фойдаланишга топширилди. Ушбу йирик маънавий-маърифий маскан китобхонлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Кутубхонанинг очилишида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январда қабул қилинган «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида китобхонликни оммалаштириш, замонавий кутубхона хизматларини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланганини таъкидладилар. Хусусан, ушбу янги кутубхона ҳам айни вазифаларнинг ижроси доирасида ишга туширилди.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ҳам иштирок этди.  А.Саидов эътироф этганидек, замонавий талаблар асосида барпо этилган бу каби ахборот-кутубхона муассасалари мамлакатимизда китобхонликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Маълумот учун: «Шоҳрух кутубхонаси» бир вақтнинг ўзида 100 нафардан зиёд китобхонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Унинг фондида 50 мингдан ортиқ бадиий асар ва илмий қўлланма жамланган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

 матбуот хизмати

Nashr sanasi 22.07.2026 Ko'rishlar 1
Ulashish