Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Фавқулодда вазиятлар органлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш: инсон ҳуқуқлари бўйича ёндашув

30 июль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини такомиллаштиришда янги қонунчилик ислоҳотлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир "Фавқулодда вазиятлар органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Давра суҳбатида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган соҳа мутахассислари ва ҳуқуқшунос олимлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи, профессор, полковник Музаффаржон Мамасиддиқов тадбирни очар экан, мамлакатимизда фавқулодда вазиятлар соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Муҳокама этилаётган қонун лойиҳасининг долзарблиги ҳамда унинг фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятининг замонавий ва самарали ҳуқуқий асосларини яратишдаги ўрни ҳақида батафсил тўхталди.

Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари профессор Мирзатилла Тиллабоев маъруза қилди. Ушбу маърузада “Фавқулодда вазиятлар органлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш: инсон ҳуқуқлари бўйича ёндашувмавзуси атрофлича очиб берилди.

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасида назарда тутилган асосий янгиликлар, фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий нормалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассис ва олимлар томонидан қонун лойиҳасида назарда тутилган нормаларнинг амалий аҳамияти, уларни самарали амалга оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари, илғор хорижий тажрибани миллий қонунчиликка уйғунлаштириш ҳамда фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 31.07.2026 Ko'rishlar 125
Ulashish