Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бешинчи Самарқанд форуми минбаридан

Юқори даражадаги ялпи мажлис муҳокамаси доирасида БМТнинг Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қуйи қўмитаси (SPT) раиси ўринбосари Элина Штейнерте видеомурожаат билан сўзга чиқди.

У ўз нутқида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилиниши ва 1966 йилда халқаро мажбуриятларга юридик куч берилишидан бошлаб, то қийноқларнинг олдини олишга қаратилган замонавий механизмлар шаклланишигача бўлган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро тизимининг ривожланиш босқичларини таҳлил қилди.

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясига Факультатив протокол (OPCAT) ҳамда унинг асосида яратилган, миллий ва халқаро органларнинг озодликдан маҳрум қилиш жойларига мунтазам мониторинг ташрифларини назарда тутувчи превентив механизмга алоҳида эътибор қаратилди.

Превентив (олдини олувчи) ёндашувнинг аллақачон содир этилган қоидабузарликларга муносабат билдиришдан фарқини қайд этаркан, Элина Штейнерте мунтазам миллий мониторинг муайян вазиятга бўлган халқаро эътибор сусайганидан кейин ҳам қийноқларнинг олдини олишни доимий ва барқарор амалиётга айлантириш имконини беришини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, «Қийноқларнинг олдини олишда самарадорликка эришиш бир марталик чораларни эмас, балки вазиятга нисбатан халқаро эътибор пасайганидан кейин ҳам инсонлар ҳимоясини таъминлайдиган узлуксиз миллий мониторингни талаб этади».

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 14.10.2026 Ko'rishlar 82
Ulashish