Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ!

“Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия” йўналишида миллий инновацион ташаббуслар танловига аризалар қабул қилиш бошланди!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ёшларни ўз билимлари, истеъдоди, ижодий салоҳияти ва инновацион ғояларини намойиш этишга чорлайди!

 

Танловнинг асосий мақсади — болалар ва ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари таълимини ривожлантириш, гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия масалаларига эътиборни кучайтириш, ушбу йўналишларда илғор ташаббуслар ва ижодий ишланмаларни рағбатлантириш.

 

КИМЛАР ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН?

Танловда белгиланган мезонларга мувофиқ 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

 

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:

1. Энг яхши ўқув курси — мактабгача таълим, мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим босқичлари учун алоҳида номинациялар.

2. Энг яхши расм — “Гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия болалар нигоҳида” мавзусидаги ижодий ишлар.

3. Энг яхши видеоролик — гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия мавзуларига бағишланган видеоматериаллар.

4. Энг яхши ўқув адабиёти — босма ва электрон шаклдаги ўқув адабиётлари.

5. Энг яхши мақола — илмий ва оммабоп мақолалар бўйича алоҳида номинациялар.

6. Энг яхши билимдон — гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия йўналишлари бўйича билимларини намойиш этувчи иштирокчилар.

7. Энг яхши инновацион ғоя муаллифи — долзарб муаммоларга инновацион ечим таклиф этувчи ташаббуслар.

 

АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ:

2026 йил 15 ноябрга қадар!

 

ТАНЛОВДА ҚАНДАЙ ИШТИРОК ЭТИШ МУМКИН?

Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар белгиланган намунадаги ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, талаб этилган фотосуратлар ҳамда танлов ишларини электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Аризалар қуйидаги икки усул орқали қабул қилинади:

Расмий веб-портал орқали:

https://konkurs.nhrc.uz/

Телеграм бот орқали:

https://t.me/konkurs_nhrc_uz_bot

Иштирокчилар ўзларига мос номинацияни танлаб, ариза ва танлов материалларини белгиланган муддатда юборишлари мумкин.

Nashr sanasi 19.10.2026 Ko'rishlar 169
Ulashish