UNICEF: Яқин Шарқда ҳарбий ҳаракат кучайиши оқибатида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлган ёки яраланган

Яқин Шарқ минтақасида ҳарбий ҳолат кучая бошлангандан бери 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки яраланди, дея маълум қилди UNICEF ижрочи директори ўринбосари Тед Чайбан.

– 2100 дан кўп бола можаро қурбони бўлди: Эронда 206, Ливанда 118, Исроилда 4, Кувайтда 1 нафар, – дейди  мулозим. – Бу расмий маълумот. Зўравонлик давом этаркан, қурбонлар сони ортаверади. Ҳар куни ўртача 87 нафарга яқин бола жабрланмоқда. Вазият янада ёмонлашиши хавфи бор. Можаро кучайиши, уруш чўзилиши миллионлаб одам учун ҳалокат келтиради.

Босим туфайли аҳолининг кенг кўламли кўчиши ҳам кузатилади. Эронда ички кўчирилганлар сони 3,2 миллионга етди. Улардан 864 000 нафари бола. Ливанда 1 миллиондан зиёд одам, жумладан 370 000 га яқин бола уйини ташлаб кетган. Жуда кўп оилалар мактаб ёки бошқа жамоат биноларига жойлашган. Баъзи қочқинлар, жумладан тахминан 90 000 суриялик юртига қайтган.

Бугалги кескинлашувдан олдин ҳам минтақадаги тахминан 44,8 миллион бола низолиҳудудда яшаган. Ҳозирги воқеалар эса уларнинг аҳволини янада оғирлаштириб, узоқ муддатли оқибат келтириб чиқармоқда.

Уй-жой, мактаб ва тиббиёт муассасалари шикастланган, вайрон қилинган. Соғлиқни сақлаш тизими оқсоқ, гуманитар ёрдам етказиб бериш чекланган.

Ливанда инқироз кўп йиллик иқтисодий қийинчилик шароитида давом этяпти. Минглаб хонадонлар яна кўчириляпти, одамлар гавжум бошпанага ёки қурилиши тугалланмаган биноларга қайтмоқда.

350 дан ортиқ давлат мактабидан бошпана сифатида фойдаланилмоқда.Бу 100 000 га яқин боланинг таълим олишига тўсқинлик қилмоқда. Масофавий таълимга ўтиш хавфсиз, барқарор муҳит ўрнини босолмайди.

Ливанда вазият яна кескинлашгандан бери 118 бола ҳаётдан кўз юмди, 372 ўғил-қиз яраланди. Деярли ҳар куни бирор ўқувчи ҳалок бўлади ёки жароҳатланади. Давлат хизмати ўта танг ҳолатда: сув тизими шикастланган. Марҳумлар орасида тиббиёт ходимлари ҳам кам эмас.

Г.Сатторова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech