Президент Гулистондаги газ портлашида жабрланганлар ҳолидан хабар олди

Икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида 29 нафар фуқаро жароҳат олган эди. Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида шифохонага бориб, жабрланганларни зиёрат қилди, уларнинг аҳволи ва кўрилаётган даволаш чоралари билан яқиндан танишди.

Давлат раҳбари жароҳат олганлар билан суҳбатлашиб, уларга маънавий кўмак билдирди, ҳар бир беморнинг аҳволи бўйича шифокорлардан атрофлича маълумот олди. Шунингдек, жабрланувчиларнинг яқинлари билан гаплашиб, уларни руҳан қўллаб-қувватлади.

Президент мутасаддиларга жабрланганларга зарур тиббий ёрдамни тўлиқ кўрсатиш, даволаниш жараёнини доимий назоратда ушлаш ҳамда уларнинг оилаларига барча томонлама кўмак тақдим этиш юзасидан топшириқлар берди.

Kun.uz
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech