Юридик таълим ва илм-фан янада ислоҳ қилинади
“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм-фан ривожланишида эришиладиган асосий вазифалар этиб белгиланди.
Жумладан:
— юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш;
— Тошкент давлат юридик университетининг 2030-йилгача нуфузли Quacquarelli Symonds рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича юқори 1 000 талик университетлар рўйхатига киришини таъминлаш.
2026/2027 ўқув йилидан Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.
Бунда 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади.
2027/2028 ўқув йилидан “Юриспруденция” йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида Университет тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими йўлга қўйилади.
ЎзА
Ўзбекча
English
Русский