Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

БМТ БА сессияси: Умумий мунозара кунлари яқинлашяпти

БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 81-сессиясида  тахминан 130 давлат ва ҳукумат раҳбари иштироки кутиляпти. Умумий мунозара 22-26 ва 28 сентябрь кунларига белгиланган. Муҳокаманинг асосий мавзулари сифатида Яқин Шарқ ҳамда Россия ва Украина уруши, сунъий интеллект ривожи билан боғлиқ хатар, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги тахмин қилинмоқда.

Қўшма Штатлар, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик давом этаётган бир пайт Яқин Шарқдаги вазият ва Боб Ал-Мандиб бўғозидаги кемаларга таҳдид масаласи ҳам алоҳида эътибор тақозо этади. Туркия, Украина ва Эрон Президентлари, шунингдек Исроил Бош вазири Бош Ассамблеяда нутқсўзлайди.

СИ алоҳида мавзу. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш саноат вакилларининг сунъий онгни янада ривожлантириш жараёнидаги эҳтимолий хавфдан огоҳлантириши асносида технологияни тартибга солувчи халқаро қоида яратиш тарафдори.

Айни чоғ ташкилот молиявий ва сиёсий инқирозни бошидан кечираётгани ҳам сир эмас. АҚШ бадални қисқартириб, ислоҳот талаб қиляпти. Қолаверса, Гутерришнинг ваколати шу йил охирида тугайди. Ҳамон ворис сифатида аниқ бир етакчи йўқ.

С.Раҳимов, ЎзА

Nashr sanasi 21.09.2026 Ko'rishlar 23
Ulashish