Энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган тизимлар рейтинги
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2025 йилда энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган тизимлар рейтингини эълон қилинди.
Рейтингда биринчи ўринни Қурилиш ташкилотлари — 3 826 та, кейинги ўринларда Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари — 3 041 та, тиббиёт муассасалари — 2 676 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ушбу соҳаларда асосан:
● иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслиги;
● меҳнат шартномасининг расмийлаштирилмаслиги;
● иш вақти ва дам олиш режимига риоя этилмаслиги;
● ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари каби меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари қайд этилган.
ЎзА
Ўзбекча
English
Русский