Ҳибсхонадагиларнинг очиқ ҳавода сайр қилиш ҳуқуқи кенгайтирилади (+видео)
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар жиҳатдан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларнинг ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян чоралар кўрилмоқда.
Эндиликда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсманнинг таклифи билан эҳтиёт чораси сифатида тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларни қўшимча рағбатлантириш кўзда тутилмоқда. Бу йўналишдаги мурожаат ва эътирозлардан келиб чиқиб, Омбудсман қонунчилик таклифи ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда парламент қуйи палатасига қонун таклифини киритди.
Мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кенг муҳокама қилинди.
— Ушбу қонун лойиҳасида тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга дам олиш ва ишланмайдиган байрамларда очиқ ҳавода сайр қилиши учун вақт ажратиш белгиланмоқда, — дейди Экопартия фракцияси аъзоси Дилдора Камолова. — Шунингдек, яқинларидан кийим-бош олиши ҳамда ҳар ойда озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши учун рухсат этилган пул миқдорини ошириш назарда тутилмоқда.
Муҳтарама Комилова, Ойбек Давронов (видео), ЎзА
Ўзбекча
English
Русский