Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбияга оид декларацияси қоидаларини мамлакатимизда татбиқ этишга қаратилган Миллий ҳаракатлар дастурининг концепцияси тайёрланди.
Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилди.
Миллий ҳаракатлар дастури концепциясида барча таълим вазирликлари ва муассасалари, юридик ва ҳарбий ўқув юртлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг таклифлари ўз аксини топган. Айни пайтда ҳужжат лойиҳаси тасдиқлаш учун парламентга киритилган.
- Қўшилди: 19.07.2019
- Кўришлар: 8007
- Чоп этиш