Женевада болаларга оид статистика масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда болалар фаровонлиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари халқаро ҳамжамиятнинг энг устувор вазифаларидан бирига айланган. Бу борада ишончли статистик маълумотлар муҳим аҳамият касб этиб, давлатлар учун болаларга оид самарали сиёсатни шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади.

Женева шаҳрида БМТнинг Европа мамлакатлари учун Иқтисодий комиссияси (UNECE) ҳамда ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилган иккинчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутасаддилари ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ҳамда ЮНИСЕФнинг болаларга оид статистика бўйича экспертлар гуруҳи томонидан MICS ( Мультииндикатор кластер кузатуви) тадқиқотлари, шунингдек, ЮНИСЕФнинг муқобил ва интернат типидаги муассасалар ғамхўрлигидан фойдаланаётган болалар ҳақидаги TransMonEE дастури муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида болалар фаровонлигини таъминлаш, уларга оид статистик маълумотларни такомиллаштириш ҳамда мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech