Камбағал оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
7–11 ёшдаги ўқувчилар учун:
- дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) ташкил этилади;
- тўгарак хизматлари фақат давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таклиф этилади;
- ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача.
12–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
- математика, физика, кимё, биология, география, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти, ўзбек, рус тиллари ва адабиёти бўйича тўгараклар ташкил этилади;
- ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.
15–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
- хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) бўйича тўгараклар;
- ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.
- ахборот технологиялари ва касб-ҳунар йўналишидаги тўгараклар;
- ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 4 бараваригача.
Ўқувчи, унинг ота-онаси (ёки қонуний вакили) ҳамда тўгарак хизматини кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги шартнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тузилади.
Тўгараклар 9 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ҳар бир ўқувчи бир вақтнинг ўзида кўпи билан икки тўгаракни танлаши мумкин.
Тўловлар ва давомат ҳақидаги маълумотлар kelajak.uzedu.uz электрон платформасида автоматик тарзда ҳисобланади.
Kun.uz
- Қўшилди: 14.10.2025
- Кўришлар: 43
- Чоп этиш