ПЕКИН, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ташаббуси билан Хитой инсон ҳуқуқлари тадқиқотлари жамиятида жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Хитой инсон ҳуқуқлари тадқиқотлари жамияти ижрочи вице-президенти Цзян Цзянго, ХКП Марказий қўмитаси вакиллари, илмий ходимлар ва олимлар иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабаев ўз нутқида, иштирокчиларни давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган "Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шароитида бўлиб ўтадиган парламент сайловининг янги ҳуқуқий жиҳатлари билан таништирди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар марказида инсон туриши, реформалар "давлат – инсон учун" тамойили асосида олиб борилаётгани таъкидланди.
Жамият ижрочи вице-президенти Цзян Цзянго ўз чиқишида, Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотлари орқали юксак натижаларни қўлга киритаётгани, ўзининг тараққиёт йўлида илдам бораётганини таъкидлади.
"Ўзбекистон турли жабҳаларда жаҳон ҳамжамияти эътироф этаётган ютуқларни қўлга киритмоқда. Шубҳасиз парламент сайловлари янги Ўзбекистон равнақи, халқ фаровонлигига хизмат қилади. Биз дўст Ўзбекистон ютуқларини қўллаб қувватлаймиз", деди у.
Жамият бош котиби ўринбосари Чжэн Даньхун янги Ўзбекистонда ўтган йили қабул қилинган янги Конституция асосида мамлакат парламенти катта ваколатларга эга бўлди. Шу маънода бўлажак парламент сайловлари муҳим тарихий аҳамият касб этади.
Жамият директори Лю Тао ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, қуйидагиларни таъкидлади.
"Ўзбекистонга шу йил июль ойида ташрифимиз давомида самарали учрашувлар ўтказдик. Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини биз катта қизиқиш билан кузатишда давом этмоқдамиз. Ҳамкорлигимиз юксалиб бораётганидан мамнунмиз", - деди Лю Тао.
- Қўшилди: 21.10.2024
- Кўришлар: 710
- Чоп этиш