Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан жиноят ишини юритишда шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан қамоққа олинганларни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда. Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар бериш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги кафолатларини кучайтиришга, жиноят содир қилишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айни пайтда қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан мутахассислар, экспертлар, адвокатлар, сиёсий партиялар фракциялари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида муҳокама этилмоқда ҳамда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун тайёрланмоқда.
М.Комилова, ЎзА
- Қўшилди: 20.12.2024
- Кўришлар: 169
- Чоп этиш