Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси (+видео)

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда 10 дан ортиқ давлатлардан 30 га яқин экспертлар, халқаро ташкилотлар ва турдош таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг вазирлик ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.  

Тадбирда қийноқ жиноятига қарши курашда инновацион усуллар ва замонавий технологияларни қўллаш, миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш орқали қийноқларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш, қийноқлар билан боғлиқ жиноятларни фош этиш, тергов қилишда учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари,  жазони ижро этиш муассасаларида инсон қадр-қимматини ҳурмат қилишни таъминлаш каби асосий йўналишлар белгилаб олинди.  

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech