ТАЪЗИЯНОМА

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти жамоаси журнал таҳририятининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва босма нашрларнинг электрон шакли хизмати бўлими бошлиғи Назиржон Норматовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Назиржон Норматов 1983 йил 3 январда Фарғона вилоятининг Охунбобоев (ҳозирги Қўштепа) туманида таваллуд топган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини матбаачилик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шундан сўнг, 16 йил мобайнида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида турли лавозимларда хизмат қилган. 2020 йилдан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муассислигидаги “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририятида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Ўз соҳасининг етук мутахассиси, камтарин ва самимий инсон Назиржон Норматов меҳнат фаолияти даврида ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги ва масъулиятлилиги билан барча ҳамкасбларининг меҳрини қозонди. Жамоамизда юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлди.

Қадрли ҳамкасбимиз, фидойи ва оқкўнгил инсон – Назиржон Норматовнинг ёрқин хотираси унутилмайди, қалбларимизда яшаб қолади.

Марҳумни Аллоҳ ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти жамоаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech