2024 йил сарҳисоби: Акмал Саидов – “Жадид” газетасининг фаол муаллифи

Бу – газетхонларнинг эътирофидир. Ўтган 2024 йил давомида “Жадид” газетаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган муаллифлар муштарийларнинг онлайн овози орқали аниқланди, дейилади газетанинг 2025 йил 1 январь сонидаги хабарда.

Шу асосда йил давомида газета саҳифаларида мақолалари мунтазам чиқиб турган 12 нафар фаол зиёлининг рўйхати эълон қилинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов унда учинчи ўринда қайд этилди.

Маълумот учун: “Жадид” газетасининг илк сони бундан бир йил олдин – 2024 йил 1 январда чоп этилган. Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуси билан таъсис этилган ушбу даврий нашр Ватан ва халқ манфаатлари йўлида жон фидо қилган миллат ойдинлари – жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишда ўзига хос тафаккур майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech