Фарзандларимизнинг баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади

Давлатимиз раҳбарининг Янги йил байрами муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари, баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятларимиз сафарбар этилиши қайд этилди.

“Илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт соҳаларига эътибор янада кучайтирилади. Муҳтарам фахрийларимиз, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик қилиш, ижтимоий ҳимоя самарасини ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади. Қуролли Кучларимиз салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга кўтарамиз. Мухтасар айтганда, “Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсадни барчамиз биргаликда амалга оширамиз”, дейилган байрам табригида.    

Янги йил ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “SOS – Ўзбекистон болалар маҳалласи”да ўтказилган байрам тадбирида бу алоҳида қайд этилди.    

Тадбирда Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, полковник Элмурод Ҳожиаҳмедов, Мирзо Улуғбек тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Дилмурод Шокаримов, туман ҳарбийлаштирилган қутқарув қисми штаби кадрлар бўлими бошлиғи Музаффар Иминов, “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси бошлиғи ўринбосари Зулхумор Хўжаева ва санъаткорлар гуруҳи иштирок этди. 

Бадиий саҳна ва концерт дастури барчага манзур бўлди. Қарийб 50 нафар тарбияланувчи қатнашган тадбир якунида болаларга ҳомийлар томонидан совғалар улашилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech