ДИҚҚАТ, ЯНГИ ТАНЛОВ!

«ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА ЭКОЛОГИЯ – БОЛАЛАР НИГОҲИДА»

 

Азиз ўқувчилар!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси болалар ва ўсмирларининг «Тонг юлдузи» газетаси ҳамкорлигида «Иқлим ўзгариши ва экология – болалар нигоҳида» анъанавий ижодий ишлар танловини ўтказади.

Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:

– Энг яхши мақола ва иншо юборилиши (Тимес New Roman, 12 шрифтда 1–2 варақдан ошмаслиги керак);

– Энг яхши видеолавҳа (видеода экологияга оид тасвирлар ифодаланган бўлиши, вақти 1 дақиқадан ошмаслиги керак). Танлов бўйича ижодий ишлар 2025 йилнинг 10 май кунига қадар қабул қилинади.

Ғолиблар 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни эълон қилинади. Танловда фаол иштирок этишга шошилинг! Ижодий ишларингизни қуйидаги манзилга йўлланг:

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Индекс: 100011. e-mail: tongyulduzi1929@gmail.uz;

телеграм рақами: (94) 645-90-70.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (0-371) 244-63-08.

«Иқлим ўзгариши ва экология – болалар нигоҳида» ижодий ишлар танловига» деб ёзишни ҳамда сиз билан боғланишимиз учун телефон рақамингизни кўрсатишни унутманг!

Тонг юлдузи | Расмий канал

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech