Марказий Осиё тарихида илк бор Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.
Жорий йил 5-9 апрель кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 мамлакати, 15 кузатувчи давлат ҳамда 25 дан зиёд халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 000 га яқин делегат иштирок этиши кутиляпти.
Йиғилишнинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”. Кун тартибидан инсоният ва глобал тараққиёт учун муҳим масалалар ўрин олган. Жумладан:
- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
- Қонун устуворлигини таъминлаш;
- Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
- Гендер тенгликни таъминлаш;
- Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар дунё қонун ижодкорларининг диққат марказида бўлади.
Ассамблея сўнгида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.
ЎзА
- Қўшилди: 24.03.2025
- Кўришлар: 320
- Чоп этиш