2019 йил 25 март куни, яъни бундан 6 йил олдин – Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва амалга оширган кескин чоралари натижаси ўлароқ Америка Қўшма Штатлари Меҳнат департаменти Ўзбекистон пахтасини мажбурий меҳнат воситасида етиштирилган маҳсулотлар “қора рўйхати”дан чиқарди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, мустақилликнинг дастлабки чорагида пахта номенклатурасига муносабат бироз ижобий томонга ўзгарган бўлса-да, бу муаммо тўлиқ ҳал этилмай қолиб кетган эди.
Хусусан, талаба ва ўқувчиларни собиқ СССР давридагидек пахта теримига сафарбар этиш давом этди. 2007 йили Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани сабаб АҚШ ва Ғарб давлатлари мамлакатимизни пахта толаси ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари хариди борасида “қора рўйхат”га киритган эди. Ўтмиш тузумдан мерос қолган бу иллат шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракати билан барҳам топди, дейилади ЎзА ахборотида.
Маълумот учун: ЎзА сайтида бир неча йиллардан буён “Кун тарихи” рукнида турли ахборотлар кунма-кун эълон қилинмоқда. Рукн муаллифи – Алишер Эгамбердиев.
Ушбу рукндаги ахборотларда Ватанимиз тарихидаги тегишли сана билан боғлиқ айрим воқеалар изчиллик билан баён этиб борилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 25.03.2025
- Кўришлар: 345
- Чоп этиш