Бошқарув Кенгаши мажлисида қандай масалаларга эътибор қаратилди?

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланганидек, Парламентлараро иттифоқ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдони ҳисобланиб, унинг доирасида муҳокама қилинган масалалар жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказилади.

Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш Парламентлараро иттифоқнинг асосий вазифаларидан биридир.

 Бугун, 6 апрель куни Ассамблея доирасида Бошқарув Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унга Парламентлараро иттифоқнинг Президенти Тулия Эксон раислик қилди.

Тадбирнинг кун тартибига 150-юбилей ассамблея Президенти лавозимига Олий Мажлис Сенати Раиси номзоди илгари сурилди ҳамда Кенгаш аъзолари бир овоздан Танзила Нарбаевани Ассамблея Президенти этиб сайлашди.

Ўз навбатида Олий Мажлис Сенати Раиси Бошқарув кенгаши аъзоларига ишонч билдириб, тарихий 150-Ассамблея Президенти этиб сайлагани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

 Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech