АЛ-КУВАЙТ, 8 апрель. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг инглиз тилида босиладиган "Times Kuwait" газетасида "Тошкент парламент дипломатияси маркази сифатида" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, мазкур тадбир 100 дан ортиқ миллий парламентлардан 2000 дан ортиқ парламент аъзоларини бирлаштирди, бу эса асосий глобал масалаларни муҳокама қилиш учун ноёб имконият яратди.
Тошкентнинг ушбу муҳим тадбир учун майдон сифатида танланиши Янги Ўзбекистоннинг халқаро парламент дипломатиясидаги таъсири ортиб бораётганини ва унинг демократик ислоҳотларга содиқлигини таъкидлайди, шунингдек, мамлакатнинг минтақадаги конструктив сиёсий мулоқот маркази сифатидаги мақомини тасдиқлайди.
"Парламентлараро иттифоқ миллий парламентларни бирлаштирувчи энг муҳим халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланади. Унинг фаолияти БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан белгиланган тамойилга асосланган бўлиб, у Парламентлар нафақат қонунлар чиқариши, балки уларнинг ижросини халқ номидан назорат қилиши керак", – деб таъкидлаган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда Парламент ҳақиқий демократия мактабига, ислоҳотларни амалга оширишда ташаббускор ва ҳал қилувчи кучга айланиши керак.
"Бу фикрлар Ўзбекистоннинг парламент назоратини кучайтириш, депутатлар корпуси ваколатларини кенгайтириш ва қонун ижодкорлиги жараёнининг шаффофлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини акс эттиради. Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг Тошкентда ўтказилиши нафақат мамлакат учун тарихий воқеа , балки Марказий Осиёда парламент дипломатиясини ривожлантиришда янги босқичдир", – қайд этилган нашрда.
"Times Kuwait"да босилган мақола "Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро парламент дипломатиясини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасининг муҳим эътирофи бўлади. Бу нафақат мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлайди ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очади, балки парламент дипломатиясини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилайди", – деган сўзлар билан якунланган.
- Қўшилди: 08.04.2025
- Кўришлар: 416
- Чоп этиш