Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида ташкил этилган давра суҳбатида Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди. Асосий эътибор БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга оширишда парламентларнинг ўрни ва аҳамиятига қаратилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов тадбирни очиб берар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлараро ҳамкорлик ва халқаро мулоқотнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади.
Сўзга чиққанлар, хусусан БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Софи Киладзе, Парламентлараро иттифоқ ҳамда БМТ вакиллари парламент салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани жорий қилиш ва назорат механизмларини мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
- Қўшилди: 08.04.2025
- Кўришлар: 439
- Чоп этиш