Миллий марказда Парламентлараро Иттифоқ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

10 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ходими И.Новиков билан учрашди. Мулоқот доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси Тошкентда муваффақиятли ўтказилгани эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг сиёсий масалалардаги анъанавий бетарафлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат асносида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали халқаро инсон ҳуқуқлари механизмларининг тавсияларини амалга ошириш бўйича мамлакатимиз тажрибаси, шунингдек, аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолият хусусида сўз юритилди.

Учрашув якунида Парламентлараро Иттифоқ вакили Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги юксак ривожланиш даражасига урғу бериб, бу борадаги ижобий ўзгаришларни алоҳида таъкидлади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech