Ўзбекистон-Озарбайжон давлатларининг ахборот соҳасида ҳамкорлиги доирасида матбуот котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мунтазам равишда ўзаро тажриба алмашиш, пресс-турлар ташкил этиш, семинар-тренинглар орқали мамлакатларда амалга оширилаётган янгиликлар, замонавий технологияларни соҳага самарали интеграция қилинишини кўрсатиш бериш йўлга қўйилган.
АОКАда Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ислоҳотлар, янгиланишларни ўрганиш, тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган бир гуруҳ озарбайжонлик матбуот котиблари ва ОАВ мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонлар билан учрашувда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ўзбек-озар муносабатлари, ўзаро ҳамкорлик доирасида мамлакатимизда Озарбайжон телеканалларининг трансляцияси йўлга қўйилганлиги, турли коммуникация дастурлари, лойиҳалари ижроси хусусида сўз юритди.
Ўз Ўрнида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг алоқа бўлими раҳбари Саида Шафиева Озарбайжон-Ўзбекистон ахборот ҳамкорлиги юзасидан тузилган "Йўл харитаси" бўйича тадбирларни ташкил этиш давом этишини, жорий йилда Озарбайжонда ўтказилиши кўзда тутилган Медиа форумга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини, Озарбайжон давлати Ўзбекистон билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, озарбайжонлик меҳмонлар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган "Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қизиқиш билдиришди. Қонун лойиҳасининг қабул қилинишида қандай ўзгаришлар ва натижалар кутилаётгани юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 27.05.2025
- Кўришлар: 255
- Чоп этиш