Қирғизистон Маданият вазирлигида Чингиз Айтматов хотирасига бағишланган  форум иштирокчилари билан мулоқот бўлди

9 июнь куни Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутати, Туркия Республикасидаги Чингиз Айтматов номидаги институт раҳбари, профессор Иляс Тупсакал бошчилигидаги расмий делегация билан учрашди.

Мулоқотда "Чингиз Айтматов – туркий дунё келажаги" халқаро форуми делегацияси вакиллари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ва Озарбайжон Республикаси халқ рассоми Сакит Маммадов иштирок этди. Учрашувда ТУРКСОЙ Бош котиби, машҳур қирғиз адиби Султон Раев ҳам қатнашди.

Томонлар ХХ асрнинг энг буюк донишмандларидан бири, бетакрор адиб, жамоат ва давлат арбоби, дипломат Чингиз Айтматов ижодий ва маънавий меросининг бутун туркий дунё учун аҳамиятини, шунингдек, атоқли адибнинг Шарқ ва Ғарб маданиятларини бирлаштирган умуминсоний гуманист сифатидаги ролини таъкидладилар. Чингиз Айтматовнинг туркий тилли халқларнинг якдил инсонпарварлик ва маданий қадриятларини шакллантиришдаги муносиб ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазир М. Мамбеталиев туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни изчил қўллаб-қувватлаётгани ва изчил ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси учун ТУРКСОЙ халқаро ташкилотига чуқур миннатдорчилик билдирди.

Учрашув якунида томонларнинг маданият, таълим ва давлатлараро ташаббусларни амалга ошириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги яна бир бор тасдиқланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech