ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Инсон ҳуқуқлари бўйича  Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,  Ёшлар иттифоқи “Инсон ҳуқуқлари таълими – гендер тенглиги, иқлим адолати ва рақамли инклюзия сари қадам!” шиори остида «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари  соҳасида  таълим  ва  инновациялар»  миллий танловини эълон қилади.

Миллий танлов Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичи (2025 – 2029 йиллар),  БМТнинг  Инсон  ҳуқуқлари  соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси қабул қилинганининг 30 йиллиги  муносабати билан, шунингдек, 2025 йил – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури доирасида ташкил этилмоқда.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

– Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;

– Инсон ҳуқуқлари  ва  эркинликларига  бағишланган  энг  яхши  ўқув адабиётлари: босма ва электрон ўқув адабиёти;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши билимдон;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи (номзод ўз ғояси ва таклифларини тақдимот шаклида изоҳлаб беради).

 Ушбу танловнинг  мақсади  инсон  ҳуқуқлари  соҳасидаги  таълим  ва тадқиқотларни, шунингдек, мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.

Танлов бўйича материаллар 2025 йил 10 июндан – 1 ноябрга қадар қабул қилинади. 

Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2025@nhrc.uz электрон манзилига 2025 йил 1 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.

Танлов ғолиблари  декабрь ойида, Халқаро инсон ҳуқуқлари  кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech